АсосийDunyo

Байден Мексика билан чегарада девор қуришга рухсат берди

'Байден Мексика билан чегарада девор қуришга рухсат берди'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Мексикадан ноқонуний иммиграция оқимини тўхтатиш учун Техас жанубида 30 км га яқин чегара девори қуришга рухсат берди. Бу ҳақда ВВС хабар қилмоқда. 

Байден лавозимга киришгач, Дональд Трамп даврида бошланган чегара девори қурилишини дарҳол тўхтатган эди.

Бу унинг сайловолди кампаниясининг асосий нуқталаридан бири эди - у "менинг маъмуриятим остида бир метр ҳам девор қурилмайди", деб ваъда берганди. 2021 йил 20 январдаги баёнотда “бутун жанубий чегарани қамраб олган улкан девор қуриш жиддий сиёсат қарори эмас”, дейилган.

Аммо чоршанба куни Байден маъмурияти қурилишни давом эттиришга рухсат бериш учун қонунни тўхтатиб қўйганини эълон қилди. Бу билан Байден ўзидан олдинги президент томонидан кенг қўлланилган ижро ҳокимияти ваколатларидан биринчи марта фойдаланди.

 

    Бошқа янгиликлар