АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин,

баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° бўлади.

    Бошқа янгиликлар