АсосийDunyo

Путин Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказиб берилишини айтди

'Путин Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказиб берилишини айтди'ning rasmi

Россия шу ойдан Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Валдай форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, дастлаб Россия уч миллиард куб метр газ етказиб беради, кейинроқ бу ҳажмларни ошириш мумкин.

Дўстларимиз ўсиб бораётган талаб ва иқтисодий ўсишини инобатга олиб, олдимизга ушбу масалани қўйдилар. Бу борада биргаликда ишладик, техник жиҳатдан бу аллақачон амалга оширилган, дейди Путин.

Учрашувда Путин, шунингдек, Россия Ғарб давлатларига газ транзити учун Украинага нега пул тўлаётганини ҳам тушунтирди. У "бу транзит мамлакат бўлгани учун биз ҳамкасбларимиз олдидаги мажбуриятларни бажаришимиз керак", деган.

Аввалроқ Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити октябрь ойи охирида бошланишини маълум қилганди. Шунингдек, у 1,5 миллиарддан 10 миллиард куб метргача бўлган Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтди.

    Бошқа янгиликлар