Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Москва шаҳридаги “Академик Н.П.Бочков номидаги Тиббий-генетик илмий марказ”га ташриф буюрди. Вазир марказ директори, т.ф.д., РФА академиги Сергей Куцев ва муассасанинг илмий ходимлари билан мулоқот қилди.
Ташриф давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва геномика институти негизида “Академик Н.П.Бочков номидаги Тиббий-генетик илмий марказ” филиалини ташкил этиш, илмий ишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ёш олимларни стажировкасини ташкил этиш каби масаласини муҳокама қилдилар.
Учрашув сўнгида ўзбекистонлик делегацияни “Академик Н.П.Бочков номидаги Тиббий-генетик илмий марказ” фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида лабораториялар бўйлаб экскурсия ўтказилди.






