МИБ суд қарори ижроси таъминланмаганлиги учун Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовга маъмурий жазо қўлламоқчи. Расул Кушербев мазкур мазмунда чиқарилган расмий хат нусхасини эълон қилди.
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ССВга йўлланган хат мазмунига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 30.06.2022 йилдаги 2-1003-2210/17152-сонли ижро варақасига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига Хакимов Голиб Абдуллоевични Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали директори (бош шифокори) лавозимига қайтариш мажбурияти юклатиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритувини қўзғатиш қарори Вазирликнинг девонхонаси масъул ходими Р.Зиёдуллаевага 19.07.2022 йилда топширилган.
Ўтган давр мобайнида бир неча марта МИБ ва суд томонидан ишга тиклаш масаласида мурожаат қилинган. Жумладан, мазкур ижро хужжати юзасидан, бўлим томонидан ундирувчини лавозимга қайтариш талаби билан ССВга 19.07.2022 йилда, 01.08.2022 йилда, 19.12.2022 йилда, 13.03.2023 йилда, 23.03.2023 йилда, 19.04.2023 йилларда, Бош прокурор томонидан 22.12.2022 йилда хат билан, Бюро директори томонидан 09.08.2022 йилда хат билан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 12.01.2023 йилда огоҳлантириш хати билан мурожаат қилинган. Бироқ, айни пайтга қадар ундирувчи эгаллаб келган лавозимига ишга қайтарилмаган. Шунингдек, ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлим бошлиғи А.Закиров иштирокида 01.06.2023 йил куни Соғлиқни сақлаш вазирилигига борилиб ССВ кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Мамажонов ва ССВ ўринбосари Т.Хажихановлар билан суҳбатлашилганда, Г.Хакимов ҳозиргача ишга тикланмаганлиги ва ушбу суд қарори ижроси соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовнинг ваколатида эканлиги маълум қилинган.
"Шунга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 30.06.2022 йилдаги 2-1003-2210/17152-сонли ижро варақасига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига Хакимов Голиб Абдуллоевични Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали директори (бош шифокори) лавозимига қайтариш мажбурияти юклатиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижросини шу кунга қадар бажарилмаганлиги сабабли маъсул ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1981-моддасига асосан маъмурий жарима қўллаш учун лавозим бўйруқлари ва шахсини тасдиқловчи хужжатларидан нусҳаларни дарҳол тақдим қилишингизни сўраймиз", - дейилади ССВга йўлланган расмий хат якунида.






