АсосийJamiyat

Хонанда Райҳон концерти бекор бўлишига асосий сабаб нима бўлганини очиқлади (видео)

'Хонанда Райҳон концерти бекор бўлишига асосий сабаб нима бўлганини очиқлади (видео)'ning rasmi

Сир эмаски, 14 октябрь санасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг "Humo Arena" саҳнасида шоу-дастури бўлиб ўтиши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, концерт дастури қолдирилди.

Қолдирилган концерт дастури 19-20-21 январь кунлари “Ҳалқлар дўстлиги” концерт саройида ўтказиладиган бўлди. 

Райҳоннинг маълум қилишича, концерт дастурининг қолдирилишига асосий сабаб "Humo arena" да ўтказиладиган концерт учун билетлар нархи организатор томонидан сунъий тарзда ошириб сотилган. 

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, организатор билетларни 100 минг сўмдан 800 минг сўмгача баҳолаган. 

Кўпчиликда савол туғилиши мумкин, концерт учун билет сотиб олиб қўйганлар пулларига "куядими?" Хонанданинг маълум қилишича, юқоридаги нарх билан сотилган билетларнинг пуллари тўлиқ қайтарилади.

Шунингдек, матбуот анжумани давомида хонанданинг турмуш ўртоғи Райҳон Ғаниева нега аввалгидек ҳар йили концерт бермаётганига изоҳ берди. Батафсил видеода: 



Бундан ташқари, кутилаётган концертда Райҳон Хамдам Собиров билан дуэт куйлашини маълум қилди. Дуэт куйлашни Хамдам Собиров таклиф қилган. Айтилишича, ушбу дуэтга клип ҳам суратга олинади. 

    Бошқа янгиликлар