АсосийJamiyat

Қатарнинг коррупцияга қарши курашганларни глобал тақдирлаш маросими Тошкентда ўтказилади (видео)

'Қатарнинг коррупцияга қарши курашганларни глобал тақдирлаш маросими Тошкентда ўтказилади (видео)'ning rasmi

Қатар амири томонидан таъсис этилган коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофотини топшириш маросими шу йилнинг охирида Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовга кўра, тадбирда Қатар давлати раҳбариятининг иштироки ҳам кутиляпти.

"Ушбу мукофотни топшириш маросимининг Тошкентда ўтказилиши, президентимиз томонидан коррупцияга қарши кураш йўналишида олиб борилаётган катта ишлар ва умуман ислоҳотларининг жаҳон ҳамжамияти томонидан катта эътирофи тимсоли дейиш мумкин", – дейди Президент Матбуот котиби.

 

    Бошқа янгиликлар