АсосийDunyo

Венецияда автобус йўл ўтказгичдан қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди (видео)

'Венецияда автобус йўл ўтказгичдан қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Венецияда содир бўлган автоҳалокат натижасида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Анса. Шифокорлар беш қурбоннинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.

Местре ҳудудида сайёҳларни олиб кетаётган автобус йўл ўтказгичдан қулаб тушди, панжарани бузиб ўтиб кетди ва ёниб кетди. Метан солинган танк портлади. Салонда Германия, Франция, Украина ва Хорватия фуқаролари ҳам бўлган. Италиялик ҳайдовчи вафот этди.

Венеция прокуратураси автоҳалокат юзасидан тергов бошлади. Фалокатнинг дастлабки версиясига кўра, ҳайдовчининг соғлиғида муаммолар бўлган. Воқеа жойида бўлган шаҳар полицияси вакили журналистларга ҳайдовчининг тормозлашга уринаётгани аломатларини кўрмаганини айтди. Ҳалокатга учраган автобус бутунлай янги эди.

    Бошқа янгиликлар