Ўзбекистонда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, турли хил имтиёзлар, бир сўз билан айтганда енгилликлар йил сайин ошиб бормоқда. Шундай бўлсада, мамлакатда яширин иқтисодиёт улиши катта – 40 уфоизлигича қолмоқда. Ялпи ички маҳсулотимизни 80 млрд доллар деб оладиган бўлсак, бу 40 фоиз кўрсатгич 32 млрд доллар атрофида бўлади. Бу жуда катта кўрсаткич дегани. Хўш, бу 32 млрд доллар қаерда, қайси соҳаларда яширин иқтисодиёт улиши катта. Ўзбекистон Республикаси Либерал демократик партияси ташаббуси билан ўтказилган Пресс клубда мазкур масалалар муҳокама қилинди.
Унда эксперт сифатида иштирок этган Давлат божхона қўмитаси вакили Улуғбек Қосимов контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш йўналишида қилинаётган ишлар ҳақида гапирди:
– Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш йўналишида божхона органларининг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазкур фаолият орқали яширин иқтисодиётни олдини олиш йўналишида божхона органларида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 763 миллиард сўмлик товар моддий бойликлар аниқланган бўлса бу тадбиркорлик субектлари томонидан ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳолда ёки бошқа номда кўрсатиш, тифтил кодларини ўзгартирган ҳолда олиб кириш ҳолатлари аниқланган. Бу давлатимиз томонидан тадбиркорлик субектларига яратилган қулайликларни инобатга олиб кўпчилик ҳолатларда уларга бир ойлик муддатларда мазкур товарларга расмий ҳужжатларини тақдим қилган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказиб расмий секторга йўналтириш ишлари амалга оширилган. Бундан ташқари кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳуқуқбузарлик ҳолатлари 2654 тани ёки ўтган йилга нисбатан 21 фоизга, қиймати эса 159 миллиардга ошганини кўрсатмоқда.
Яширин иқтисодиёт улуши юқори бўлган товарлар мисолида кўрадиган бўлсак 214 та ҳолатда 75,2 миллиард сўмлик 4,7 миллион қути тамаки маҳсулотлари аниқланган. Ўтган йили бу 17,5 миллиард сўмни ташкил қилган. Яъни аниқланиш ҳолати деярли 5 бараварга ошган.156 та ҳолатда 1245,2 млн сўмлик 9,5 тонна спирт ва алкогол маҳсулотлари аниқланган. Бу ўтган йилга нисбатан 3,5 тоннага ошган.
Шунингдек, 898 та ҳолатда 65,2млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари аниқланган. Бу ўтган йили 35,6 млрд сўм бўлган, деярли 2 бараварга ошган.
Ундан электратехника ва электра маиший техника буюмлари 916 та ҳолатда 92,8 млрд сўмлик ҳолатлар аниқланган. Бу ўтган йили 15,7 млрд сўм бўлган.
Заргарлик буюмлари 263 та ҳолатда 23,9 млрд сўмни ўтган йили бу 11,9 млрд сўмни ташкил қилган.
Мисол учун жорий йилда тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кирилишига уринишлар сони ортган. Бунга қўшни давлатларда импорт аксиз солиғи ставкаси Ўзбекистон рад қилган импорт аксиз солиғи ставкаларидан паст эканлиги сабаб бўлмоқда. Яъни қўшни Тожикистон ва Қирғизистон Республикасида импорт божхона божи ҳамда аксиз солиғи ставкалари бизда белгиланганидан бир мунча паст.
Ҳозирги кунда Божхона органлари томонидан тезкор тузилмаларнинг асосий мақсади тамаки маҳсулотларининг бозорга кириб келиш каналлари ва яма сифатида тўпланиш жойларини аниқлаган ҳолда йирик миқдордаги товарларни ноқонуний муомалага киритилишини олдини олишга қаратилган. Мисол учун Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 2023 йил 22 феврал куни Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ бозори яқинидаги хонадонларда қиймати 3,4 млрд сўмлик 228 минг қути хорижда ишлаб чиқарилган аксиз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Яна бир мисол жорий йилнинг август ва сентябр ойлари давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Болдир" темир йўл чегара пости орқали Эрон - Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон йўналиши бўйича кириб келгантемир йўл таркибидагиТуркманистонга тегишли юк вагонида юкланган товарлар ичида йўл юки кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган , аксиз маркалари билан маркаланмаган, хуфёна тарзда яширилган, умумий қиймати 27 млрд сўмлик 1 ,9 млн қути тамаки маҳсулотлари борлиги фош этилган.






