АсосийJamiyat

Тажрибали қассоблар Буюк Британияга ишга таклиф қилинмоқда

'Тажрибали қассоблар Буюк Британияга ишга таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига иш ўринлари ҳақида маълум қилди. 

Буюк Британияда тажрибали қассобларга бўлган талабни инобатга олган ҳолда ушбу давлат иш берувчиларига тақдим этиш учун номзодлар базаси шакллантирилмоқда.

Иш тури: қассобчилик (ҳайвон гўштини бўлакларга ажратиш).

Иш ҳақи: йилига 25 600 £ дан бошланади (брутто).

Иш муддати: 1 йилдан 5 йилгача.

Номзодларга талаблар:

инглиз тилини билиш (IELTS 6);

 резюме (инглиз тилида) ва фотосурат (3х4);

 хорижга чиқиш паспорт нусхаси;

 иш тажрибасини тасдиқлаш (2 дақиқали видеода болта ишлатмаган ҳолда тақдим этилиши керак);

тиббий маълумотнома;

 судланмаганлик.

Номзодлар ўз маҳоратини видеода ва танлов жараёнида намойиш этиши керак.

Барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Рўйхатдан ўтиш 

Мурожаат учун: 71 202-33-55

    Бошқа янгиликлар