АсосийJamiyat

Тошкентда Malibu-2 уриб кетган эркак воқеа жойида вафот этди

'Тошкентда Malibu-2 уриб кетган эркак воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

Тошкентда пиёда машина уриб кетиши оқибатида вафот этди. 

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, бугун, 8 август куни соат 23.50 ларда Яккасарой тумани Кичик халқа автомобиль йўли кўчаси 1-уй қаршисида 2002 йилда туғилган Ш.Ғ. давлат рақами белгиси 01 D 073 VB бўлган Malibu-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда, 1949 йилда туғилган M.Ҳ.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

 

Бошқа янгиликлар