Кеча, 18 июль куни соат 15:15 да Янги йўл туманида жойлашган "ELMA" бренди остида гигиена салфеткалари ишлаб чиқариладиган корхонада икки нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда darakchi.uz манбаси маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳодимлар "Номаълум этиология заҳарланиш" оқибатида заҳарланиб, 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 2 нафар фуқаро эса туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Вафот этганлар 1992 ва 1994 йилда туғилган.
Тан жароҳати етказилганлар эса 1996 ва 1991 йилда туғилган.
Ҳозирда воқеа туман Прокуратураси, ФВБ, ССБ, ИИБ ва СЭОМ ҳодимлари назоратга олган.
19.07.2023 19:30
Ўзбекистонда машҳур гигиена салфеткалари ишлаб чиқариладиган корхонада икки нафар фуқаро вафот этди






