АсосийJamiyat

Нашида тарқатганликда айбланган талаба йигитнинг адвокати Олий судга шикоят қилди

'Нашида тарқатганликда айбланган талаба йигитнинг адвокати Олий судга шикоят қилди'ning rasmi

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 21 ёшли талабаси Жаҳонгир Улуғмуродов Telegramъда ўзбек тилидаги “Шаҳид бўлиб кетсак, рози бўлингиз” номли “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи нашидаларни 10 нафар аъзоси бўлган “Алҳамдулиллаҳ” номли гуруҳга тарқатгани учун қамалганди. У Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) билан айбланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

17 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми устидан берилган шикоятни аппеляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланган.

Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С.Аширматов раислигида ҳамда судьялар Ҳ.Бердиқличев ва Х.Усмоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилган.

Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг ажрими билан биринчи инстанция судининг Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган  ҳақида хабар берган эдик.

 Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг 17 июлдаги ажрими устидан судланган Ж.У.нинг адвокати А.Абдуллаев томонидан берилган кассация шикояти келиб тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматининг маълум қилди.

Айни пайтда ушбу шикоят белгиланган тарзда ўрганилиб, кассация тартибида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар