Жорий йилнинг 19 апрель куни Миробод туманида эркак мактабдан қайтаётган қизга ташлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур ҳолат бўйича, бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган О. О. (1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.






