АсосийJamiyat

Фарғонада 3 баллик зилзила содир бўлди

'Фарғонада 3 баллик зилзила содир бўлди'ning rasmi

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида бугун, 18 июль куни маҳаллий вақт билан соат 08:45 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри. Зилзила координаталари: 40,32 градус шимолий кенглик; 71,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Қувасой шаҳрида 3 балл, 5 км.

Фарғона шаҳрида 2-3 балл, 14 км.

Фарғона туманида 2-3 балл, 16 км.

Тошлоқ туманида 2 балл, 23 км.

Қува туманида 2 балл, 24 км.

Марғилон шаҳрида 2 балл, 24 км.ни ташкил этди

    Бошқа янгиликлар