Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, баъзи жойларда 41-42°гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 39-41° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.
18.07.2023 08:07
Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади






