АсосийJamiyat

Эртага Тошкентнинг уч туманидаги айрим ҳудудлар “свет”сиз қолади

'Эртага Тошкентнинг уч туманидаги айрим ҳудудлар “свет”сиз қолади'ning rasmi

Эртага, 18 июль куни Тошкент шаҳрининг айрим маҳаллаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

•  Учтепа тумани: “Оқ масжид” ва “Хуршид” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;

•  Яккасарой тумани: “Ракатбоши” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

•  Яшнобод тумани: “Баҳор” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
 

    Бошқа янгиликлар