АсосийSport

Майк Тайсон Ўзбекистонга келиши мумкин

'Майк Тайсон Ўзбекистонга келиши мумкин'ning rasmi

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда катта тадбир ўтказади. Бу ҳақда WBC Матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, Бутунжаҳон бокс кенгашининг йиллик 61-сонли Конвенцияси 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Конгрессда ҳакамлар ва судялар учун анъанавий семинарлар, WBC қўмиталари йиғилишлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, 5 кун давом этадиган тадбир доирасида профессионал бокснинг ҳар бир вазн тоифасида саралари ва номдор боксчиларнинг чемпионлик жанглари ҳам ташкил этилади.

Айрим норасмий манбаларга кўра, америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон (58-50-2) ҳам мазкур тадбир меҳмони бўлиши ва турли кўргазмали чиқишларда қатнашиши мумки.

    Бошқа янгиликлар