“Толибон” муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки Россиянинг Қобулдаги элчиси Дмитрий Жирновдан афғонларга виза беришни соддалаштиришни сўради. Бу ҳақда “TOLOnews” Telegram-каналида хабар берди.
Маълум қилинишича, улар ўртасидаги учрашувда Амирхон Муттаки Жирновдан афғон тадбиркорларига виза берилишини осонлаштиришни сўраган.
Шунингдек, Россия Федерациясининг Қобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов Амирхон Муттакини Афғонистон бўйича “Москва формати”даги бўлажак йиғилишга таклиф қилган.
Муттаки эса йиғилишни минтақа давлатлари ўртасида мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш учун муҳим деб атаган.






