АсосийJamiyat

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари 2023 йилда 8 млрд сўмни мақсадсиз сарфлаб юборди

'Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари 2023 йилда 8 млрд сўмни мақсадсиз сарфлаб юборди'ning rasmi

2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари томонидан 8 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфланган. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълумот берди. 

Таъкидланишича, аҳоли мурожаатларига асосан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи 200 га яқин бошқарув ташкилотлари фаолияти ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра:

  • 47 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 4.5 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани;
  • 31 та бошқарув сервис компанияси (БСК) томонидан 3.5 млрд сўм маблағл мақсадсиз сарфлангани аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    Бошқа янгиликлар