Турк Ривиерасини ўраб турган гўзалкўрфазлардан Эгей ва Ўрта Ер денгизиманзараларига маҳлиё бўлган ҳолда, қайиқларбоғланган портларда оқшомни ёқимли қарши олишва мазали турк таомларидан баҳраманд бўлишингизмумкин. Қуйида таътил учун энг сўлим гўшаларбилан таништирамиз.
Туркегейга томон
Туркиядаги илк мовий саёҳат маршрутиТуркегейда бўлиб, Бодрум Туркиядаги энг машҳурсайёҳлик бекатларидан бири саналади. Гумушлук, Битез, Яликавак, Аспат, Женнет ва ИассосБодрумдаги мовий денгиз саёҳатлари учун энгмашҳур кўрфазлар бўлиб, улар Туркиядаги мовийсаёҳат контсепциясининг асл илҳомидир. Кўрфазларни қайиқда ўрганиб чиққанингиздансўнг, сиз XV асрдан қолган Бодрум қалъаси ваБодрум сув ости археология музейига саёҳатқилишингиз мумкин. Бодрум шунингдек, Эгей денгизи, турк ва халқаро ошхоналарнинг диққатгасазовор гастрономик марказидир.
Датча ярим ороли: Ер юзидаги жаннат
Эгей денгизидан Ўрта Ер денгизигача бўлганмовий саёҳат маршрутида учратишингиз мумкинбўлган портлар Гўкова, Датча ва Мармарисдир. Бодрум ва Датча ярим ороллари ўртасидажойлашган Гўкова кўрфази мовий саёҳатчиларучун машҳур жойдир. Ушбу маршрут бўйлаб гўзалкўрфаз ва ороллар, жумладан, Орак ороли, Седиророли, Куфре кўрфази, Лўнгўз кўрфази, Чанаккўрфази/Инглиз бандаргоҳи, Деғирмен, Еди (Етти) ороллари, Лаживерт кўрфази ва Тавşан оролларимавжуд. Датча ярим оролининг қирғоқлари бўйлаб, Курубук, Паламут, Ҳайит, Қизилбук, Баллижа, Бойнузжук ва Армоника турли катталикдаги кўпсонли кўрфазлар билан ташриф буюрувчиларникутиб олади. Бу ям-яшил манзилларда сизниқизиқарли табиат тажрибаси ва ажойиб Книдосқадимий шаҳри кутмоқда. Саёҳатнинг Мармарис этагида Адакўй, Эчки (Кечи) ороли, Гувержинороли, Женнет ороли, ҳамда, Серче, Бозуккале ваБўзбурун кўрфазларини кўришингиз мумкин. Денгиз орқали келиб, сиз турли тарихий вамаданий меросларни, жумладан Мармарис қалъасини, Фискос ва Амос қадимий шаҳарларинизиёрат қилишингиз мумкин.
Гўжек: Мовий саёҳатнинг юраги
Туркиянинг мовий саёҳатлар етакчиси бўлганГўжекдаги Усмон оға, Бўйнуз, Сарсала ва БедриРаҳми кўрфазларига ташриф буюрганингиздан сўнгминтақага ошиқ бўлишингиз тайин. Клеопатраҳаммоми (Клеопатра Ҳамами) деб номланувчи сувости харобалари кўрфазда жойлашган бўлиб, тарихий харобалар ва ёрқин сув ости ҳаёти билантўлиб-тошган шўнғиш жойини тақдим этади. Жаҳон даражасидаги мариналари билан Эгей ваЎрта Ер денгизи соҳиллари туташган Фетҳиемовий саёҳат севувчиларнинг машҳур тўхташжойидир. Фетҳиенинг тиниқ сувларида шўнғиббўлгач, кекик ҳидли тог ъшамоллари остида«эркаланган» кичик кўрфазларда тунашингизмумкин. Фетҳиядан лангарни кўтарганингиздансўнг Ўлик денгизига боришингиз мумкин. Туркиянинг парапланлар жаннати Ўлик денгизидасиз Кумбурну кўрфази, Гемилер ороли, Кабак ваКидрак кўрфази, Шовале ороли, Саманлик, Калемя, Акварюм (Аквариум) ва албатта, 80 дан ортиқкапалак турлари яшайдиган Келебеклер вадисикаби манзарали жойларни зиёрат қилишингизмумкин.
Кашдан Кековага: орзулар рўёби
Турк Ривиерасининг пойтахти Анталиядаунутилмас мовий денгиз саёҳат тажрибаси учуняна бир маршрут - Ўрта Ер денгизининг ҳақиқийдурдонаси бўлган Кашдир. Туркиянинг энг машҳурдам олиш масканларидан бири бўлган Кашдадунёнинг энг гўзал соҳиллари қаторига киритилганмашҳур Капуташ соҳили ҳам жойлашган. Ушбусаёҳатнинг яна бир ажаблантирадиган жойи - фақатқайиқда бориш мумкин бўлган Гўккая кўрфазидагиКорсан ғоридир! Бу масканларни умрингиздавомида камида бир марта бўлса ҳам, ўз кўзингизбилан кўришингиз лозим.






