Арманистон бош вазири ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали қилди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқишган.
Арманистон ҳукумати раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.
Суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.






