АсосийJamiyat

Эртага ҳам Тошкентдаги айрим маҳаллаларда электр вақтинча ўчирилади

'Эртага ҳам Тошкентдаги айрим маҳаллаларда электр вақтинча ўчирилади'ning rasmi

Эртага, 12 июль куни пойтахт Тошкентнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

•  Сергели тумани: “Қўшқўрғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;

•  Учтепа тумани: “Тепақўрғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 12:00 гача;

•  Мирзо Улуғбек тумани: “Олтинтепа” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

    Бошқа янгиликлар