АсосийJamiyat

Хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилмоқда

'Хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида Digital Leadership Форуми доирасида “Хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича жаҳон тажрибаси” мавзусида Women GAP in Tech давра суҳбати (Round table) ташкил этилди.

Кун тартибида хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш ва хотин-қизлар учун давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва имкониятлар бўйича илғор хорижий тажрибалар муҳокама қилинди.  

Давра суҳбати давомида чет давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар фикрлари тингланди ва ИТ соҳасида аксарият ҳолларда аёл-қизлар дуч келадиган муаммолар муҳокама қилиниб, унинг ечими борасида бир қатор таклифлар ўрганиб чиқилди.

Шу билан бирга, Women GAP in Tech давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистонда IT-соҳасига хотин-қизларни жалб қилишда амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Исроил каби давлатлар тажрибаси, гендер тенгликни таъминлаш масалалари борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва келгуси режалар билан танишиш имконига эга бўлдилар.

    Бошқа янгиликлар