АсосийJamiyat

Эртага Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилади

'Эртага Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилади'ning rasmi

Таъмирлаш ишлари сабабли 11 июль куни пойтахтнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Манзиллар

Янгиҳаёт тумани: «Жалоир» МФЙнинг айрим кўчаларида — 10:00 дан 17:00 гача;

Яшнобод тумани: «Товкентепа» МФЙнинг Янгиҳаёт кўчасида — 10:00 дан 17:00 гача;

Юнусобод тумани: «Отчопар» МФЙнинг айрим кўчаларида — 09:00 дан 17:00 гача;

Яккасарой тумани: «Конституция» МФЙнинг айрим кўчаларида — 10:00 дан 16:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.

    Бошқа янгиликлар