АсосийJamiyat

Тошкент туманида фуқаро аввал бошқа бир фуқарони пичоқлаб, кейин ИИБ ходимига ҳужум қилди (видео)

'Тошкент туманида фуқаро аввал бошқа бир фуқарони пичоқлаб, кейин ИИБ ходимига ҳужум қилди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 июль куни, Тошкент тумани ҳудуди, “Ғишт кўприк” божхона пости олдида, Сирдарё вилоятида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро, ҳеч бир сабабсиз, йўл ёқасидан ҳаракатланиб кетаётган, ўзига бегона бўлган 40 ёшли фуқаронинг қорин қисмига, ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан зарба бериб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби хабар берди.

Воқеа содир бўлган заҳоти, ҳудудда хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходимлари  ушбу шахсни атрофдаги бошқа фуқароларга ҳам шикаст етказишини олдини олиш мақсадида, хизматда фойдаланиш учун бириктирилган махсус резина таёғини ишлатиб, жисмоний куч қўллаган ҳолда фуқаро Ш.Э.ни қўлга олиб, зарарсизлантиришган. Жароҳатланган фуқаро ходимлар томонидан тезлик билан шифохонага олиб борилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи фуқаронинг руҳий ҳолати юзасидан психологик экспертиза тайинланган.

    Бошқа янгиликлар