АсосийJamiyat

Турли давлатлар раҳбарлар ва етакчилари Шавкат Мирзиёевни қайта президент этиб сайлангани билан табрикламоқда

'Турли давлатлар раҳбарлар ва етакчилари Шавкат Мирзиёевни қайта президент этиб сайлангани билан табрикламоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Тожикистон раҳбари мамлакатимиз етакчисини куни кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотида Озарбайжон раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

 

    Бошқа янгиликлар