АсосийJamiyat

Айни дақиқаларгача хориждаги 3 мингдан ортиқ сайловчи овоз беришга улгурди –ТИВ

'Айни дақиқаларгача хориждаги 3 мингдан ортиқ сайловчи овоз беришга улгурди –ТИВ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловлари учун хорижий давлатларда ташкил этилган сайлов участкаларидаги сайлов жараёнлари ҳақида маълумот берилди. 

Хозирги вақтда, 39 та хорижий давлатдаги юртимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида ташкил этилган 56 та сайлов участкаларида сайлов жараёнини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.   

Маълум қилинишича, хорижда ўтказилаётган сайловда умумий ҳисобда 231 минг 776 нафар сайловчи қатнашиши кутилмоқда. Шулардан 80 минг 729 нафари муддатидан олдин овоз берган.  

Айни дақиқаларгача хориждаги 3 мингдан ортиқ сайловчи овоз беришга улгурди –ТИВ

    Бошқа янгиликлар