АсосийDunyo

БМТ Украинада 1000 га яқин бола ўлдирилганини айтди

'БМТ Украинада 1000 га яқин бола ўлдирилганини айтди'ning rasmi

Бирлашган миллатлар ташкилоти ўзининг йиллик ҳисоботида болаларга нисбатан 27 000 дан ортиқ жиддий ҳуқуқбузарликларни қайд этди.

БМТ баёнотида ҳар қандай қуролли тўқнашувда болалар биринчи бўлиб жабр кўриши ҳақидаги хабарини такрорлади.

Халқаро ташкилот йиллик ҳисоботида бола ҳуқуқлари бузилишида 2022 йилда 27 000 дан ортиқ жиддий қоидабузарликлар қайд этилганини тасдиқлади.

Гаити, Нигер, Эфиопия ва Украина болалар ҳуқуқлари бузилишида янги ҳудуд сифатида хавф солмоқда. Бироқ энг кўп ҳуқуқбузилишлар Конго Демократик Республикаси ва Сомалида узоқ давом этган можаролар давомида кузатилган.

БМТ нафақат оғир шароит туфайли болалигидан маҳрум бўлган, балки ўлдирилган, зўрланган ёки аскарликка ёлланган болаларни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришга чақиради.

Ҳисобот БМТ Хавфсизлик Кенгашининг асосий муҳокама мавзусига айланиб, 2022 йилда БМТ 3931 та болаларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмаслик ҳолатларини тасдиқлади.

“Болалар шафқатсизлик ва тақдирига бефарқлик туфайли азоб чекади. Чунки айрим сиёсий етакчилар ва низо иштирокчилари уруш ва можаро давомида инсонпарварлик тамойилини шунчаки ҳурмат қилмайди, деди ЮНИCЕФ ижрочи директорининг дастурлар бўйича ўринбосари Омар Aбди.

Ҳисоботда Россия болаларга қарши жиноят содир этган давлатлар рўйхатига киритилган. Бу сафарги ҳисобот шуниси билан ажабланарлики, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси биринчи марта унда тилга олинмоқда.

Россиянинг Украинага қуролли бостириб кириши контекстида БМТ болаларга нисбатан 2334 та жиддий қоидабузарликни тасдиқлади.

Ҳисоботда Россия қуролли кучлари ва унга алоқадор қуролли гуруҳлар томонидан 613 бола, Украина қуролли кучлари томонидан 80 та бола ва номаълум жиноятчиларнинг ҳаво ҳужумлари натижасида 261 бола ўлдирилгани баён қилинган.

Шу билан бирга, БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш бу маълумотлар тўлиқ вазиятни акс эттирмаслигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар