АсосийJamiyat

Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган шахс табиатга қарийб 26 млн сўм зарар келтирди

'Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган шахс табиатга қарийб 26 млн сўм зарар келтирди'ning rasmi

Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Жиззах вилояти Зафаробод тумани "Ёрқин" МФЙ ҳудудида профилактик рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида, Сирдарё вилоятида яшовчи шахс тегишли рухсатномасиз жами 3 туп игнабаргли дарахтларни ноқонуний кесганлиги аниқланган. Натижада фуқаро "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4, 37 ва 49-моддаларини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома тузилиб, 1 650 000 сўм миқдорида жарима тайинланган.

Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам тўлайди,- дейилади хабарда

    Бошқа янгиликлар