АсосийJamiyat

Сирдарёда 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди

'Сирдарёда 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Янгиер туманида 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди

Унга кўра, Саидисломбек Абдулқосимзода шаҳарнинг қоқ марказидан оқиб ўтувчи “Жанубий Мирзачўл” каналида она ва болани чўкаётганини кўриб қолиб, уларни қутқармоқчи бўлган ва бунинг уддасидан чиққан. Йигитнинг таъкидлашича, ўзи ҳам чўкиб кетишига оз қолган. 

“Канал атрофига югургани чиқаман, имтиҳонга тайёрланаман. Чўкаётганларни кўрган заҳотим ҳаёлимда фақат тезроқ кўмаклашиш бўлди. Ўзим ҳам чўкишимга оз қолди” — дейди 21 ёшли йигит.

    Бошқа янгиликлар