Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда “Барқарор ривожланиш мақсадлари: озиқ овқат хавфсизлиги ва сув таъминоти” халқаро конференсияси бўлиб ўтмоқда. Унда Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов кириш сўзи билан очиб берар экан, Ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиққан 1,1 млн гектар ерларни оборотга киритиш Концепцияси қабул қилиниши ҳақида сўзлади.
Ўтган даврда оборотдан чиққан, лалми, яйлов ерлардан қарийб 580 минг гектари фойдаланишга киритилди, дейди вазир.
Шунингдек, ўзлашган ерларда 280 минг аҳоли бандлиги таъминланди ва қўшимча 3,7 млн тонна маҳсулот етиштирилди.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга 25 йилга ижарага берилиши белгиланди.
Қарийб 1,4 млн гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди, 4,5 млрд м3 сув иқтисод қилинди, 350 млрд сўм субсидия берилди.
Келгуси 5 йилда яна 500 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилади, 2 млн га сув тежовчи технология жорий қилинади.
06.07.2023 19:38
Ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиққан 1,1 млн гектар ерларни оборотга киритиш Концепцияси қабул қилинди






