АсосийJamiyat

Қозоғистон далаларига ҳужум қилган чигирткалар Ўзбекистонга ҳам келиши мумкинми?

'Қозоғистон далаларига ҳужум қилган чигирткалар Ўзбекистонга ҳам келиши мумкинми?'ning rasmi

Қозоғистоннинг бир нечта ҳудудларида зарарли чигиртка босқини юз бергани акс этган ҳолатлар юзасидан воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан Қозоғистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуасида давлат инспекцияси қўмитасининг Ўсимликлар ҳимояси бошқармаси ва Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси билан мулоқот олиб борилди. 
Аниқланишича, жорий йилнинг 2 июль санасидан бошлаб Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош бўлган Костанай вилояти Жангелди, Амангелди, Альтинсари ва Денисов туманлари ҳудудида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури тарқалган. Натижада бугунги кунга қадар Костанай вилоятининг 260 минг гектар ҳудудида зарарли чигирткаларга қарши ишлов берилиб, вазият назоратга олинган.

Маъум қилинишича, Қозоғистоннинг Костанай вилояти Ўзбекистондан 2 000 – 2 200 километр узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда юқорида қайд этиб ўтилган зарарли чигирткалар тўдаси республик ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам.

    Бошқа янгиликлар