Коҳота Бузрук жоме масжиди кўҳна Шошнинг собиқ Себзор даҳаси Тахтапул дарвозаси яқинида, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани Коҳота маҳалласида жойлашган.
Масжид тахминан XVIII асрда барпо этилган. Унинг ичида Коҳота Бузрук мақбараси жойлашган.
Коҳота Бузрук (Бузург) шахси тўғрисида турли қарашлар мавжуд. Шарқшунос А.Носировнинг «Тошкент машойихлари» манбаси маълумотларига қараганда, Коҳотанинг асл исми Саид Камолиддин Шомий бўлган.
Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг (XIХаср) ёзишича, Коҳота Хожа Аҳмад Яссавий сулукига мансуб шайхлардан бўлган экан.






