АсосийDunyo

Татаристондаги дарёда 25 ёшли ўзбекистонлик чўкиб кетди

'Татаристондаги дарёда 25 ёшли ўзбекистонлик чўкиб кетди'ning rasmi

Татаристондаги Кама дарёсида ўзбекистонлик 25 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Татаристон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бош бошқармаси хабар берди.

“3 июль соат 16:30 да Нижнекамск шаҳридаги Кама дарёсидан чўкиб кетаётган 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қутқариб олиниб, беҳуш ҳолатда реанимация учун тез ёрдам машинасига ўтказилгани ҳақида хабар келиб тушган. Соат 17:20 да тез ёрдам шифокорлари, афсуски, ўлим ҳақида эълон қилган”, — дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум спиртли ичимлик таъсирида бўлган.

    Бошқа янгиликлар