АсосийJamiyat

Бухорода 19 ёшли йигит ва қиз “Пойи Калон” мажмуаси олдида уятсиз ҳаракатлар қилиб рақсга тушди (видео)

'Бухорода 19 ёшли йигит ва қиз “Пойи Калон” мажмуаси олдида уятсиз ҳаракатлар қилиб рақсга тушди (видео)'ning rasmi

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда 1 қиз ва 1 бола Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган “Пойи Калон” мажмуаси олдида маданиятсиз ҳатти-ҳаракатлар билан рақсга тушгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур видео Бухоро шаҳар ИИО ФМБ да белгиланган тартибда қайд этилиб, масъул ходимлар томонидан кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари oлиб борилди. 

Аниқланишича, 2022 йилнинг июль ойи ўрталарида 2004 йилда Ғиждувон туманида туғилган аёл ўзининг таниши 2004 йилда Когон туманида туғилган А.А. исмли йигит билан Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги “Пойи Калон” мажмуасига тахминан соат 05:00 ларда келиб, турли беўхшов қилиқлар қилиб, бошқа бир “Ҳ.” исмли танишининг қўл телефонига видеога олинганлиги ҳамда ўтган йили ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳар иккала фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилди ва “Ҳ.” исмли фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолатни видеога олиб ижтимоий тармоққа чиқариб юборган Ҳ. нинг шахсига аниқлик киритилиб, қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.

    Бошқа янгиликлар