Туркиянинг халқаро ноқонуний миграция ва юзага келиши мумкин бўлган гуманитар фожиага қарши кураши тўхтовсиз давом этмоқда.
Хусусан, Эгей ва Ўрта Ер денгизида Европа ва айниқса, Греция томонидан эътибордан четда қолган ва ҳатто турли аралашувлар билан ҳаётий муаммога айланган иммиграция муаммосига қарши Туркиянинг инсонпарварлик ёрдами ва кураши узлуксиз давом этмоқда.
Туркия Республикаси ИИВ Соҳил хавфсизлик қўмондонлигидан олинган маълумотларга кўра, фақат 1 июль ҳолати билан, юнон кучлари томонидан Туркиянинг ҳудудий сувларига сурилган резина қайиқларда Чаноққалъа қирғоқларида 37, бошқа вақт билан 47, Измирда 11, 2 июль ҳолатига кўра, Чаноққалъа қирғоқларида яна 84, охирги ҳафтага қарасак, 25 июнда 14, 26 июнда 99, 27 июнда 48, 28 июн куни 57 нафар ноқонуний муҳожирлар қутқарилган.
Шунга кўра, биргина ўтган ҳафтанинг ўзида Эгей денгизида Туркия Соҳил хавфсизлик хизмати томонидан 400 дан ортиқ ноқонуний муҳожирнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Эгей денгизида 1 январдан 31 майгача юнон кучлари томонидан Туркия ҳудудий сувларига қайтарилган 8678 ноқонуний муҳожир қуруқликка чиқарилди.
2020-2023 йилларда "орқага қайтариш" вақеалари ва қутқарилган одамлар сони бўйича расмий рақамлар қуйидаги ҳаволада кўрсатилган: https://sg.gov.tr/geritmeler






