Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти икки туманидаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди. Бу ҳақда Tengrinews xaбар берди.
Маълум қилинишича, ҳашаротлар тўдаси йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қилмоқда, фермерлар давлатдан ёрдам кутмоқда.
“Бу йил ҳосил билан боғлиқ вазият қийин. Биринчи сабаб 10 минг гектарга яқин ерни оёқ ости қилган кийиклар, ҳозир эса чигирткалардир. Бу йил 10 минг 500 гектар ерга экин экдик, қолганини чигирткалар еб кетди.
Бу муаммода бизга ҳеч ким ёрдам бермайди, турли органларга мурожаат қилдик. Кеча битта агрегат келди, шунда ҳам чигирткаларга қарши зарур кимёвий моддалар йўқ, самолётда эса ёқилғи йўқ.
Кийиклардан ўзимизни ҳимоя қилдик, пичан ўра олмадик, энди чигирткалар уни еди. Қишда молни қандай боқишимизни билмаймиз. Хўжаликда 200 бошга яқин қорамолимиз бор, уни нима қилишимиз керак? Бу муаммо билан қаерга мурожаат қилишни билмайман”, — дейди деҳқон хўжалиги раҳбари.
Ижтимоий тармоқларда аҳоли далалардан олинган кадрларни жойлаштирмоқда. Одамлар жамоатчилик норозилиги ва маҳаллий ҳокимиятдан жавоб кутмоқда.






