Хитой жануби-шарқидаги Сзянси провинцияси Гуйси шаҳридаги кимё заводида портлаш содир бўлди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берган.
Портлаш маҳаллий вақт билан 12:00 атрофида содир бўлган. Завод Jiangxi Qiantai New Materials компаниясига тегишли.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Портлаш вақтида заводда қанча одам бўлгани маълум эмас.
Портлаш сабаблари аниқланмаган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда.






