АсосийJamiyat

Атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдори 35 минг тоннага камайди

'Атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдори 35 минг тоннага камайди'ning rasmi

Атмосфера ҳавосига саноат корхоналаридан ташланаётган ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан 35 минг тонна (ёки 4,0 фоиз)га камайди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткичга қуйидаги чора-тадбирлар эвазига эришилди:

— 96 та ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида жами 362 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналари таъмирланди ва янгиларига алмаштирилди. Натижада атмосфера ҳавосига 2590,8 тонна ташламалар ташланишининг олди олинди;

— атроф-муҳитга ҳавфлилик даражаси юқори ва ўрта бўлган 43 та янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар томонидан 307 та янги фильтр ўрнатилди;

— “Тоза ҳаво” ойлиги давомида жами 295 582 та автотранспорт воситасидан чиққан газлар таркибидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори ўлчанди. Меъёрдан ортиқча бўлган 8041 та автотранспорт воситасининг ортиқча чиқинди газлари тартибга келтирилди;

— атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 245 та корхона ва ташкилот томонидан 486 та чора-тадбирларнинг бажарилиши эвазига атмосфера ҳавосига 18,0 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ташланишининг олди олинди.

    Бошқа янгиликлар