АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида бир гуруҳ ҳайдовчилар “Matiz шоу” уюштирди (видео)

'Тошкент вилоятида бир гуруҳ ҳайдовчилар “Matiz шоу” уюштирди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир гуруҳ ҳайдовчилар “Matiz шоу” уюштиргани акс этган видео тарқалди. 

Ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 25 июнь куни Бўстонлиқ туманида бир неча "Matiz" ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларни амалга оширишган.

Шу куннинг ўзида Бўстонлиқ туманида хизмат олиб бораётган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига бўйсунувчи йўл-патрул хизмати гуруҳи ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспекторлари томонидан ушбу ҳолат аниқланиб, ҳайдовчиларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда машиналар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

 

    Бошқа янгиликлар