Ижтимоий тармоқларда "Cobalt" автомобили сув омборида сузиб юрганлиги акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан ФВВ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 13:30 да Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги "Тўдакўл" сув омборида Бухоро вилоятида туғилган фуқарога тегишли бўлган оқ рангли "Cobalt" автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида сув омборига оқиб кетган. Аниқланишича, сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган.
Ушбу вазият бўйича ФВВга маълумот келиб тушмаган ва воқеа жойидаги фуқаролар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.






