АсосийJamiyat

1 июль куни пойтахтдаги икки туманнинг айрим кўчалари электрдан ўчирилади

'1 июль куни пойтахтдаги икки туманнинг айрим кўчалари электрдан ўчирилади'ning rasmi

1 июль куни пойтахтнинг икки туманидаги айрим маҳаллалар электр таъминотидан вақтинча узилади.  Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хабар берди.

Хабарга кўра, электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғидаги темир таянч устунларига электр қурилмаларни ўрнатиш ишларини олиб борилаётгани  сабаб Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида электр энергияси соат 00:00 дан соат 05:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.

Жумладан:

  • Олмазор туманининг "Иброҳим ота", "Чуқурсой", "Аҳил" ва "Мояриқ" МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;
  • Юнусобод туманининг "Ҳасанбой", "Катта Ҳасанбой", "Шарқ ҳақиқати", "Туркистон", "Йўлариқ", "Акбаробод" ва "Тикланиш" МФЙларининг айрим кўчалари ва Иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан ажратилади.

    Бошқа янгиликлар