АсосийJamiyat

Биржада суюлтирилган газ, цемент ва шакар нархи пасайди

'Биржада суюлтирилган газ, цемент ва шакар нархи пасайди'ning rasmi

Биржа матбуот хизматининг малум килишича, 19-25 июнь кунлари Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2,53 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10 фоизга кўпдир.

Таъкидланишича, сотувларнинг:

  • 74,1 фоизи – биржа савдолари;
  • 25,91 фоизи – электрон давлат харидларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 489,6 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида онлайн ауцион орқали 2016 та авторақамлар сотилди. Cотилган давлат рақам белгиларининг умумий нархи 7 миллиард сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 928,5 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан:

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. 19-25 июнь кунлари биржа савдоларида 13 500 тонна шакар сотувга қўйилди ва ундан 10 500 тоннаси, яъни 77,85 фоиз қисми сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 152,4 минг сўмдан 10 838,4 минг сўмгача пасайган.

Цемент

Маълум қилинишича, ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 64,988 тонна цемент қўйилди. Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 668 минг сўмдан 642,4 минг сўмгача пасайди.

    Бошқа янгиликлар