Бугун, 27 июнь куни Москва вақти билан соат 00.05 Самара вилоятида содир бўлган аварияда 6 киши ҳалок бўлган. Улардан икки нафари Қирғизистон Республикаси фуқароси, қолган тўрт нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Автоҳалокат "Honda" ва "Hyundai" автомашиналари тўқнашуви ҳисобига содир бўлган.
Жароҳатланган етти нафар эркак шифохонага ётқизилган.
Бахтсиз ҳодисанинг сабаблари ва шароитлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан белгиланади.
"Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Қирғизистон Республикасининг жабрланган фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади ҳамда вафот этган фуқароларнинг жасадларини ватанига етказишни ташкил этади.
Бу масала Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси назоратида", - дейлади Қирғиз ТИВ хабарида.






