АсосийJamiyat

Жиззахда каналдан ўғил бола чақалоқнинг жасади топилди

'Жиззахда каналдан ўғил бола чақалоқнинг жасади топилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидов туманида каналдан чақалоқнинг жасади топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят прокуратурасининг хабарларга аниқлик киритишича, ҳолат жорий йилнинг 21 июнь куни содир бўлган.  Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотида чақалоқ ўлик ҳолатда туғилганлиги маълум қилинган.  

Туман прокуратураси томонидан ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган.

    Бошқа янгиликлар