АсосийJamiyat

27 июнь куни “Тошкент” автовокзалидан вилоятларга қўшимча 43 та автобус қатновлари йўлга қўйилди

'27 июнь куни “Тошкент” автовокзалидан вилоятларга  қўшимча 43 та автобус қатновлари йўлга қўйилди'ning rasmi

 Жорий йил 28 июнь – 2 июль кунлари аҳолининг “Қурбон ҳайити” байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши ва республика бўйлаб саёҳат қилиши, йўловчиларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги соҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда тегишли чораларни амалга оширмоқда.

Хусусан, "Тошкент” автовокзалидан Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Хоразм ва Навоий йўналишларида кунлик 32 та режадаги рейслар билан бирга қўшимча 18 тагача рейс амалга оширилмоқда. Натижада кунига 50 та рейслар орқали 2700 та йўловчилар ўз манзилига етказиляпти.

Маълум қилинишича, умумий қатновлар сони 350 та рейсни ташкил этиб, 19 мингта (6,930 та қўшимча) йўловчилар ташилади.

26 июнь куни Тошкентдан Зармитан, Жўш, Мирбозор, Қизилтепа, Қоракўл, Термиз, Денов, Узун, Манғит, Самарқанд, Бухоро, Зарафшон, Учқудуқ, Урганч, Конимех, Хатирчи, Қарши, Хива йўналишларида 39 та қўшимча рейслар қўйилган.

27 июнь куни “Тошкент” автовокзалидан мазкур йўналишларда қўшимча 43 та рейслар бажарилиши режалаштирилган.

Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда юқоридаги йўналишларда яна қўшимча қатновлар ташкил этилади.

Шу муносабат билан йўловчилардан “Тошкент” автовокзали хизматидан фойдаланишларини сўраб қоламиз.

“Тошкент” автовокзалида 24 соатлик иш режими ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар