АсосийJamiyat

Жиззахда 44 нафар фуқаро ресторандаги овқатдан заҳарланди

'Жиззахда 44 нафар фуқаро ресторандаги овқатдан заҳарланди'ning rasmi

Даракчи манбасининг хабар беришича, бугун, 27 июнь куни соат 02:30 ларда Жиззах шаҳар "Тошлоқ" МФЙ Шароф Рашидов кўчасида жойлашган ресторанлардан бирида жорий йилнинг 24 июн куни овқатланиб, 25-26 июнь кунлари жами 44 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ўрта оғир аҳволда "Вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган.

Шулардан 11 нафарига шифокорлар тавсиясига кўра, уйга жавоб берилган. Қолган 33 нафари эса шифокорлар назоратида даволанмоқда.

Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида ҳозирда барча беморларнинг ҳолати яхши. Даволаш курси давом этмоқда.

Воқеа жойига шаҳар Прокуратура, ССБ ва СЭО мутахассислари, вилоят ва шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосарлари, ИИБ ходимлари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар