АсосийDunyo

Мисрда 13 қаватли уй қулаб тушди (видео)

'Мисрда 13 қаватли уй қулаб тушди (видео)'ning rasmi

Мисрнинг Искандария шаҳрида 13 қаватли турар жой биноси қулаб тушди. Бу ҳақда Анадолу Ажанси нашри xaбар берди.

Қайд этилишича, бино вайроналари остида омон қолганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳодиса Халил Ҳамада кўчасида юз берган, фуқаро муҳофазаси кучлари воқеа жойига жалб қилинган. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги бино қулаши оқибатида камида тўрт киши жабрланганини айтмоқда.

Мамлакатлар расмийлари ҳодиса пайтида бинода бўлганларнинг аниқ сони ҳақида маълумотга эга эмас ва ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Лекин бинода жойлашган кичик супермаркетнинг мижозлари билан бир қаторда бир неча аҳоли ҳам бино остида қолиб кетган. 

Вайроналар остида болалар борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қулашга бино структурасидаги “вертикал бўлиниш” сабаб бўлган, ҳозирда тафсилотларни аниқлаш учун прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда. Бино атрофидаги мулкларга зарар етмаган ва уларнинг аҳолиси эвакуация қилинмаган. 

    Бошқа янгиликлар