АсосийJamiyat

​​Туркия билан халқаро юк ташувлари тўлиқ электрон рухсатнома тизимига ўтказилади

'​​Туркия билан халқаро юк ташувлари тўлиқ электрон рухсатнома тизимига ўтказилади'ning rasmi

Истанбул шаҳрида халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон – Туркия  қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Йиғилишда халқаро автомобиль ташувларининг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Томонлар сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида савдо ва автомобил транспортида юк ташувлар ҳажми ортиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Шу муносабат билан томонлар бугун савдо-сотиқ жараёнларида кузатилаётган глобал ўзгаришлардан келиб чиқиб, ўрта йўлакни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда халқаро автомобил ташувлари учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди. 

Хусусан, юк ташувларини амалга ошириш учун рухсатнома бланкаларини алмашиш квоталари белгиланди. Шунингдек, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон (Э-пермит) айирбошлаш тизимига босқичма-босқич равишда тўлиқ ўтиш бўйича келишувга эришилди.

    Бошқа янгиликлар